АсосийMadaniyat

Актёр Турғун Бекназаров 63 ёшида ота бўлди

'Актёр Турғун Бекназаров 63 ёшида ота бўлди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўсатган артист Турғун Бекназаров ота бўлди. Бу ҳақда “Омон-омон” дастурида актёрнинг ўзи маълум қилди.  

Актёр бугунги кунда 63 ёшда. Бекназаровнинг айтишича, у иккинчи марта ота бўлди. Бола унинг иккинчи турмушидан экани айтилмоқда. Актёрнинг бир нафар қизи бор эди.  “Менинг рафиқам 57 ёшида вафот этди. Орадан 1,5 йил ўтиб қариндошларим мени иккинчи марта уйлантириб қўйишди. 63 ёшимда яна ота бўлдим, ўғил туғилди, исмини Саидакбар қўйдик. Менинг иккинчи хотиним қизим билан ишлайди”, – дейди актёр.  

Маълумот ўрнида, актёр 1956 йил 1 май куни Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 1997 йилда у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.

    Бошқа янгиликлар