Грециянинг Лесвос оролидаги энг катта Мория муҳожир ва қочқинлар лагери бутунлай ёниб кетди.
ERT телеканали хабарига кўра, 12,8 минг киши яшаб келаётган лагердаги ёнғин CОVID-19 билан боғлиқ 35 та юқтириш ҳолати аниқлангандан кўп ўтмай содир бўлган.
Қайд этилишича, қочқинлар ва муҳожирлар атрофдаги пана жойлар ҳамда тоғлардан паноҳ топишга муваффақ бўлишган. Аксарияти эса шаҳар томон йўл олишган.
Мамлакат ёнғин хизмати маълумотларига қараганда, лагер атрофида ва унинг ҳудудида пайдо бўлган ўнга яқин ёнғинларни ўчиришга полиция ёрдами билан биргаликда 25 та ўт ўчирувчи ва 10 та техника жалб қилинган.