АсосийJamiyat

"Ласетти" эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори фош этилди

'"Ласетти" эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори фош этилди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда  сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 168 миллион сўмлик 5600 дона “REGAPEN 300 гр” кучли таъсир қилувчи дори воситалари машина эшигининг қопламалари орасига яшириб қўйилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар