АсосийЖАМИЯТ

Вазир келиб-кетгач: Нуробод туманидаги 13-мактабда чириган поллар таъмирланди (+фото)

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг 2-11 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятид...

'Вазир келиб-кетгач: Нуробод туманидаги 13-мактабда чириган поллар таъмирланди (+фото)'ning rasmi

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг 2-11 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб, Самарқанд шаҳри, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Пахтачи, Ургут ва Нарпай туманларидаги 33 та мактабларга бориб, ҳолатни ўрганганди

Жумладан вазир Нуробод туманидаги мактабларга борган чоғида 13 ва 28-умумий ўрта таълим мактабларида ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратган, ҳокимлик вакилларига ўз таклифларини билдирганди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, бугун Нуробод туман ҳокимлиги томонидан ушбу мактаблардаги ичимлик суви муаммоси ҳал этилди. 

13-мактабнинг фаоллар ва спорт залларининг эскириб, синиб кетган поллари таъмирланди.

Аввалги ҳолати:

Ҳозирги ҳолати:

Шунингдек, Булунғур туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг хожатхонасида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Носоз электр жиҳозлари созланиб, синфхоналарга замонавий лампалар ўрнатилди.

14-мактабда ичимлик сувининг исроф бўлиши олди олинди, карантин даврида ўқувчиларнинг мактабга кириш-чиқиш схемалари шакллантирилди.

    Бошқа янгиликлар