1

Конгода олтин кони ўпирилиши оқибатида 50 нафар ишчи ҳалок бўлди

ДУНЁ 13.09.2020, 20:03
Конгода олтин кони ўпирилиши оқибатида 50 нафар ишчи ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасининг шарқида олтин кони ўпирилиб тушган. Фожиа узоқ давом этган ёмғирдан кейин содир бўлганлиги айтилмоқда. ОАВ хабар беришича ҳлокат натижасида 50 дан ортиқ одам воқеа жойида ҳалок бўлган.

Одамлар вайроналарни қўлда демонтаж қилишга уринмоқдалар, насосли қутқарувчилар ҳам шу ерда. Коннинг кўриниши ҳозир муҳандислик иншоотидан кўра кўпроқ ердаги тешикка ўхшайди. Ишчилар қурбонларнинг жасадларини топишга ҳаракат қилишяпти.

Шахта ноқуний эди, бундай жойларда вайронагарчиликлар тез тез учраб туради. Бундай тузилмаларда кон ичи етарлича устунлар билан мустаҳкамланган бўлмайди. Ишчилар эса махсус жиҳозларга ва керакли билимларга эга бўлмаган оддий одамлар бўлишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1