1

Тошкент шаҳрида анъанавий тарзда дарслари бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди

ЖАМИЯТ 14.09.2020, 08:52
Тошкент шаҳрида анъанавий тарзда дарслари бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизматининг хабар беришича, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб қуйидаги таълим муассасалар анъанавий тарзда ўз фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилди.


1. Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб.
2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.
3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ.
4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.
5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 76, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.
6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.
7. Чилонзор туманидаги 66, 184, 200, 280-сонли мактаблар.
8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 40, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 262, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.
11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.
 

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
 

Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1