2020 йил 14 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 995 (+159) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 63 ёшли О.К. (аёл) ҳамда Нукус шаҳрида яшаган 41 ёшли Қ.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 296 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 6 нафар ҳамда Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 44 526 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 3 071 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.