1

6 йил олдин бедарак йўқолган қизнинг жасади топилди

ЖИНОЯТ 16.09.2020, 19:42
Теглар: Жиззах ИИБ
6 йил олдин бедарак йўқолган қизнинг жасади топилди

2014 йилнинг 23 октябри Жиззах Бахмал тумани, Новқа қишлоғида истиқомат қилувчи 1996 йил туғилган қиз яшаш уйидан фуқаролик паспортини олиш учун чиқиб кетди-ю қайтиб келмади.Бу ҳақда Жиззах ИИБ хабар бермоқда

Шундан сўнг қизнинг онаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилди. Бироқ, 6 йил ўтсада қизнинг на тириги на ўлгани тасдиқланмади.

Яъни, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси ходимлари олинган маълумотларга асосан бедарак йўқолган қизнинг жасади ва ушбу қотилликни содир этган шахсни аниқлади.

Маълум бўлишича, 2014 йилнинг 23 октябрида қиз Мўғол қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1991 йил туғилган эркакнинг яшаш уйига келган ва ундан хомиладор эканлигини билдирган. Кутилмаган ушбу гап қиз ва йигит ўртасида жанжалга сабабчи бўлади.

Оқибатда йигит қизнин юзига қаттиқ зарба бериб йиқитган. Шу атрофдаги электр сими билан бўғиб жонига қасб қилади ва жасадни гиламга ўраб қурилиши тугалланмаган уйи олдига кўмиб юборган.

Шарҳлар

Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида “Nexia” ёниб кетди

05.01.2022, 19:32

Бугун, 5-январь куни соат 13:52 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “101” қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан...
Эр хотинини тош билан уриб ўлдирди

22.09.2020, 21:37

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Ш.Р. собиқ рафиқаси, 1990 йилда туғилган Г.Р. турар жойи дарвозахонасида 2010 йилда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1