1

Самарқандда ИИБ ходимига 4.000 АҚШ долларига яқин пулларни пора тариқасида берган яна бир фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.09.2020, 09:20
Самарқандда ИИБ ходимига 4.000 АҚШ долларига яқин пулларни пора тариқасида берган яна бир фуқаро қўлга олинди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг "Ғаллакор" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида уйда таркибида олтин моддаси бўлиши эҳтимоли бўлган тошларни майдалаш учун мўлжалланган тегирмон, тегирмон ичидан 300 килограмм қум, 25 қоп тош (2 тонна), 31 қоп қум (1,5 тонна) аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шу вақтда Ш.нинг хонадонига Қўшрабод тумани "Бойтуп" қишлоғида яшовчи қариндоши, фуқаро Б. келиб, тош ва қумларни ҳужжатлаштириб олиб кетмаслик эвазига ИИБ ходимларига 2000 АҚШ долларини таклиф қилган. ИИБ ходимлари фуқароларга пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришмасин, "ишни босди-босди қилиш учун келишув" 4000 АҚШ доллари миқдоригача кўтарилиб, фуқаролар пора таклиф қилишда давом этган, дейилади хабарда.

ИИБ ходимининг қилган мурожаатига асосан, 2020 йил 15 сентябрь куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б. ИИБ ходимига 17 000 000 сўм миқдордаги пуллар ва 1900 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳозирда прокуратура органлари томонидан ҳар иккала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1