АсосийЖИНОЯТ

Полшага ишга юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари 10,4 минг доллар талаб қилиб қўлга тушди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Полшага ишга юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари 10,4 минг доллар талаб қилиб қўлга тушди'ning rasmi

Наманганда фуқароларни Полшага мавсумий ишга жўнатишни ваъда қилиб, улардан 10,4 минг доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Наманган шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро ва унинг уч нафар танишини Полшага мавсумий ишга ноқонуний юбориш эвазига 10,4 минг доллар талаб қилгани аниқланган.

МЧЖ раҳбари олдиндан 4,4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар