1

Аллергик йўтали бор болага короновирус юққанини қандай билса бўлади?

САЛОМАТЛИК 17.09.2020, 14:04
Аллергик йўтали бор болага короновирус юққанини қандай билса бўлади?

Фарзандимнинг аллергияси бор, куз-баҳор ойларида аллергик йўтал  безовта қилади. Унга короновирус юққанини қандай билсам бўлади?  

Коронавирусга қарши штаб аъзоси Барно Абдусаматова ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

–Куз-баҳор мавсумининг бошланиши, ҳаво ҳарорати совиб бориши билан айрим касалликлар юзага чикади. Булар орасида, айниқса аллергия касаллиги кўпчиликни безовта қилади.

 Аллергик йўтал узоқрок давом этади ва мавсумий бўлади. Аллергия мавсумий касаллик бўлганлиги сабабли шу даврда бемор ўзининг аллерголог шифокори билан маслаҳатлашиб туриши керак.  

Коновирус касаллиги йўталдан ташқари бир қатор симптомлар билан кечади. Масалан, тана ҳарорати кўтарилиши, мушакларда оғриқк, нафас қисиши,  таъм ва ҳид йўқолиши ва ҳоказолар.  

❗️Агар фарзандингизда йўталдан ташқари шу белгилар намоён бўлса ҳхудудий поликлиникага мурожаат қилинг. Чунки аллергия фонида келадиган короновирус касаллиги нафас сиқиши каби аломатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун фарзандингизда касаллик аломатлари кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1