АсосийJamiyat

Давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари афзалликлари ҳақида маълумот берилди

'Давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари афзалликлари ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

 АОКАда бўлиб ўтган  брифингда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев томонидан давлат ташкилотларида юридик хизматлар кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот  берилди

Брифингдан маълумотлар:

🔹Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида ташкил этилди;

🔹Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилиш орқали республикада қарийб 40 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағлари иқтисод қилинади;

🔹Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бўйсунмайди, улар тўла мустақил фаолият олиб боради;

Натижада давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади;

❗️Юридик хизматлар ташкилотларда биргина меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлай олмаганликлари сабабли, 2018-2019 йилларда судлар томонидан ноқонуний ишдан бўшатилган 1082 та фуқаро ишга тикланган, 1572 нафар шахсга иш ҳақи ундириб берилган. Бунинг оқибатида, биргина давлат божи учун ўрта ҳисобда 800 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағлари сарфланган.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш орқали улар фаолиятига тааллуқли бўлмаган функция ва вазифалар олиб ташланади ва марказ ходимларига юкланган вазифалар самарали бажариши таъминланади;

🔹Юридик хизмат кўрсатиш марказлари адлия бўлимлари ҳузурида ташкил қилинаётганлиги сабабли, туман даражасидаги юридик хизматлар фаолиятини ўрганиш, текшириш зарурати қолмайди. Бевосита назорат вужудга келади;

🔹Марказлар фаолияти замонавий IT технологиялари билан тўлиқ таъминланади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳужжат алмашинуви ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлар кейинчалик эксперимент натижалари умумлаштириб, муаммолар бартараф этилганидан сўнг бутун республикадаги туман (шаҳарлар)да жорий қилинади.

    Бошқа янгиликлар