1

Норинда тоғаси жиянининг севган йигитини бир уриб, ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 18.09.2020, 14:34
Норинда тоғаси жиянининг севган йигитини бир уриб, ўлдириб қўйди

Норин туманида тоғаси қиз жиянининг севган йигитини бир уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Воқеа жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 06:00 ларда Норин туманида содир бўлган. Шу ҳудудда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро шу туманда яшаган 1990 йилда туғилган таниши 1994 йилда туғилган жияни билан ишқий муносабатларда бўлиб юрган йигит билан ўзаро жанжаллашиб, йигитнинг юз қисмига қўли билан бир маротаба урган.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида, марҳум бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мия пардалари остига катта хажмда қон қуйилиши, оғир даражали мия лат ейиши, мия комаси, лаб соҳаси қонталаш жароҳатланиши оқибатида ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1