АсосийJamiyat

Санитайзер-диспенсерлар нима, у қандай мақсадларда қўлланилади?

'Санитайзер-диспенсерлар нима, у қандай мақсадларда қўлланилади?'ning rasmi

 Ушбу саволга АОКАда ўтказилган бирфингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

"Санитайзер-диспенсер қўлларни зарарсизлантириш учун ишлатиладиган антисептик-дезинфекция воситаси бўлиб, қўл ювиш учун совун ва сув бўлмайдиган жойларда элементар қўл гигиенасига риоя этиш учун мўлжалланган мосламадир.

Бошқа санитайзерлардан фарқи сенсорлик бўлиб, қўл унинг ичига киритилиши билан дезинфекцион воситаларни катта босимда қўлингизга сепади.

Санитайзерлар суюқ эритма, гель ва кўпик кўринишида бўлади, таъсир этувчи воситаси спирт (изопрапанол, этанол, пропанол) ёки повидон ёд ҳисобланади. Шунингдек, қўл терисини юмшатиш учун уларнинг таркибида глицерин, ўсимликларнинг эфир мойлари бўлиши мумкин. 

Таркибида спирт сақловчи антисептиклар микроорганизмларни йўқотишда энг самарали восита бўлиб ҳисобланади.

ЖССТ санитайзер-диспенсерлардан фойдаланишда масофадан ҳароратни ўлчаш, бино ва иншоотларнинг кираверишида ниқоб тарқатиш масалаларини ҳам тавсия қилмоқда", дейди мутахассис.

    Бошқа янгиликлар