1

Муҳтожларни бир йил давомида боқиш учун 4,9 миллиард доллар керак: БМТ миллиардерлардан ёрдам сўради

ДУНЁ 20.09.2020, 16:17
Муҳтожларни бир йил давомида боқиш учун 4,9 миллиард доллар керак: БМТ миллиардерлардан ёрдам сўради

Муҳтожларни бир йил давомида боқиш учун ТМТга 4,9 миллиард доллар керак. Шу муносабат билан ташкилот бутун дунёдаги миллиардерларидан ёрдам сўрамоқда.

БМТнинг озиқ-овқат ишлари бўйича раҳбари Дэвид Бисли миллиардерларни дунё бўйлаб бу йил очликдан ўлиш хавфи остида бўлган 30 миллион кишини қутқаришда ёрдам беришга чақирди.

«Муҳтожларни бир йил давомида боқиш учун ташкилотга 4,9 миллиард доллар керак. Дунё бўйлаб бойликлари 8 триллион долларга тенг бўлган икки мингдан ортиқ миллиардерлар бор», – дейди Бисли.

“Уларнинг баъзилари пандемия пайтида миллиардлаб пул ишлаб топди. Мен уларнинг бойликлари ўсишига қарши эмасман, лекин инсоният энг катта инқирозга юз тутмоқда “, дея қўшимча қилди у.

БМТнинг озиқ-овқат масалалари бўйича раҳбари очлик тўлқини ҳали ҳам дунёни қамраб олиш билан таҳдид қилаётганини айтиб, ҳукуматлар ва хусусий бизнесни саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1