1

Олимлар коронавирус тарқалишининг энг асосий йўлини аниқлашди

ДУНЁ 20.09.2020, 22:35
Олимлар коронавирус тарқалишининг энг асосий йўлини аниқлашди

Инсонда COVID-19 касаллигини қўзғатувчи SARS-CoV-2 вируси объектлар юзасидаги инфекция манбалари орқали эмас, асосан ҳаво орқали тарқалади. Нью-Йоркдаги Монтефиоре тиббиёт маркази олимлари бошқа тиббий муассасалар билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқотида ана шундай хулосага келди, деб ёзмоқда "Соғлом ҳаёт" канали.

Олимларнинг фикрича, бир нечта илмий мақолаларда касаллик қўзғатувчилари нарсаларнинг юза қисмида бир неча соат яшай олиши ҳақида айтилган бўлса-да, аслида коронавирус РНКси атроф-муҳитда камдан-кам учрайди. Касалланишнинг энг асосий омили – инфекцияни юқтирган одамга яқин масофада бўлиш ва бинолардаги нотўғри ишлаётган вентиляция тизимларидир.

Мазкур тадқиқот ҳам ижтимоий масофа сақлаш ва кўпчилик бир жойга тўпланмаслигининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1