АсосийДУНЁ

Тошкентда кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Айни пайтда мутахассислар портлашнинг аниқ сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқламоқда.

'Тошкентда кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси портлади. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланди.

Маълум қилинишича, 5 ноябрь куни соат 10:00 да пойтахтнинг Чилонзор даҳасидаги 23-мавзеда содир бўлган ҳодиса ҳақида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни тезкорлик билан бартараф этган.

Портлаш оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразалари қисман шикастланган. Бир киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар