Россияда коронавирусга қарши яна бир вакцина синовлари ўтказилади

ДУНЁ 22.09.2020, 11:04
Россияда коронавирусга қарши яна бир вакцина синовлари ўтказилади

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши яна бир вакцина синовлари ўтказилишини маъқуллади.

Чумаков маркази томонидан ишлаб чиқарилган мазкур вакцина синовида уч мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этади, дейилади вазирликнинг матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, иштирокчиларнинг бундай миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ келади.

Ишланма муаллифлари синовларни шу йилнинг ноябрида якунлашни мўлжаллаган.

Дори воситасининг клиник синовлари Киров, Санкт-Петербург ва Новосибирскда ўтказилади. Синов иштирокчилари вакцинациядан сўнг 16 кунлик чекланган муҳитда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги “Спутник V” номли биринчи вакцина августда рўйхатдан ўтказилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1