Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизга нисбатан жисмоний куч ишлатгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 23 октябрь куни тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 8-"Г" синфида физика дарси вақтида содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида ўрганилмоқда.
Бошқарма ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги 15-мактабда математика ўқитувчиси ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатгани ҳақида хабар берилган эди.






