1

Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш масалалари бўйича онлайн конференция ўтказилади

ЖАМИЯТ 26.09.2020, 21:39
Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш масалалари бўйича онлайн конференция ўтказилади

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Масс-медиани ривожлантириш жамғармаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция ўтказади. Бу ҳақда жамғарманинг телеграм каналида хабар берилди. 

Онлайн конференцияда Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳамда ўринбосари Саида Мирзиёева, БМТ Бош котибининг Глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Элчи Туула Юрьёла, Улрика Фунеред, Швециянинг ЕХҲТдаги элчиси ва 2021 йилдаги ЕХҲТ Доимий Кенгаши раиси ва бошқалар иштирок этади ва сўзга чиқишади.

"Тадбирнинг мақсади - инқироз пайтида фуқароларнинг маълумотларга бўлган ҳуқуқлари ва аҳолининг маълумот олиш учун конституциявий, қонунчилик ва сиёсий кафолатларига эга бўлишининг афзалликларига эътиборни жалб қилишдир" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1