АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Мубинлолони ўлдиришга чақирган блогер ушланди

Блогер ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жамоатчиликдан узр сўраган.

'Тошкентда Мубинлолони ўлдиришга чақирган блогер ушланди'ning rasmi

Тошкентда Instagram ижтимоий тармоғида 600 мингдан ортиқ обуначига эга блогер хонанда Мубинлолони ўлдиришга тарғиб қилувчи видео тарқатгани учун ушланди. Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, блогер ўз саҳифасида хонанда Мубинлолонинг клипини миллий маънавиятга зид деб баҳолаган видеоролик жойлаштирган. Унда хонандани ўлдиришга ишора қилувчи саҳналар намойиш этилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар