1

Бухоро шаҳридаги мактабнинг барча битирувчилари талаба бўлди

ЖАМИЯТ 26.09.2020, 22:00
Бухоро шаҳридаги мактабнинг барча битирувчилари талаба бўлди

Бухоро шаҳридаги 38-умумтаълим мактабини 2019-2020 ўқув йилида 101 нафар ўқувчи тамомлаган. Битирувчиларнинг барчаси ОТМда ўқиш учун ҳужжат топширган. Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар беришича, 101 битирувчининг бари талаба бўлган.

"Бу ютуқларнинг тагзамирида аввало, мактаб ўқитувчиларининг машаққатли меҳнатлари мужассам. Назира Рўзиева, Гулнора Мустақова, Дилноза Ҳамроева, Зебинисо Ҳасанова, Наргиза Рахимова, Сабоҳат Бозорова, Олия Саидова сингари илғор тажрибага эга фидойи, жонкуяр устозлар ёш авлод авлод қалбида илму фан сирларини ўрганишга юксак  иштиёқ уйғотиб, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида муносиб улуш қўшиб келишмоқда.

Ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқлари, биз устозлар учун ифтихор, улкан бахт! Айниқса, битирувчиларимизнинг 100 фоизлик натижага эришгани кўксимизни тоғдек юксалтирди. Уларнинг 3 нафари: Фирдавс Фаттоев, Давлатбек Давлатов ва Шахзод Рахимовлар муддатидан илгари жаҳоннинг 20 дан ортиқ энг нуфузли олийгоҳларига талабаликка қабул қилинган эди. Қувонарли яна бир жиҳати шундаки, талабалик бахтига мушарраф бўлган битирувчиларимизнинг аксарияти юқори балл тўплашга муваффақ бўлишган", - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилида Қоракўл туман Халқаро математика мактабини битирган 48 нафар ўқувчиларнинг барчаси (100%) бугунги кунда талабалик сафига қабул қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1