4–5 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғирлар ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш эълон қилди.
Жумладан:
-
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
-
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
-
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
-
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;
-
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
-
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
-
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
-
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона ва Бешариқ туманлари ҳамда Шоҳимардон ҳудуди;
-
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудлар орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши ва бунинг оқибатида жойларни сув босиши эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантирилди.






