АсосийDunyo

Коронавирус асоратлари кучайишининг олдини олувчи муҳим восита маълум қилинди

'Коронавирус асоратлари кучайишининг олдини олувчи муҳим восита маълум қилинди'ning rasmi

Қонда Д витаминининг нормал даражаси янги коронавирус инфекциялари туфайли оғир ҳолатлар ва ўлимни сезиларли даражада камайтиради. Худди шундай хулосага АҚШнинг Бостон университети Тиббиёт мактаби олимлари томонидан келинди.

Тадқиқотчилар 235 беморнинг қон намуналарини ўрганишга ва бунда Д витамини миқдорига эътибор қаратишган.

Якунда, қонида Д витамини етарли бўлганлар "Covid-19" билан касалланган беморларда ножўя клиник натижалар хавфи — оғир асоратларнинг ривожланиши ёки ўлим даражаси анча пастлиги маълум бўлган.

«Ушбу тадқиқот қонда Д витаминининг етарлилиги асоратларни, шу жумладан, цитокин бўронларини ва охир-оқибат "Covid-19"дан ўлим эҳтимолини пасайтиришига тўғридан-тўғри далилларни келтириб чиқарди», дейди тадқиқот раҳбари, доктор Майкл Холик.

    Бошқа янгиликлар