Россия Федерациясининг Подмосковье вилоятидаги Ступина районида ер усти пиёдалар йўли қулаб тушиши оқибатида 6 киши вафот этди.
Воқеа Ступинодаги Сидорово қишлоғида юз берган. Ер усти йўли логистика билан шуғулланувчи корхона устига қулаб тушган, жабрланганлар ва вафот этганлар бор. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар ходимлари етиб келишиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатган, деб ёзмоқда ҳудудий ОАВ.