1

Сурхондарёда 3 нафар аёл тилла дўконини ўмарди

ЖИНОЯТ 30.09.2020, 08:51
Сурхондарёда 3 нафар аёл тилла дўконини ўмарди

2020 йилнинг 20 сентябрь куни соат 14:30 да номаълум шахслар Денов шаҳрида бўлган “Денов-бободехқон” бозорида жойлашган 39 ёшли Ф.С., га (аёл) тегишли заргарлик дўконининг савдо растасида турган умумий баҳоси 30.000 АҚШ доллари бўлган ҳар хил турдаги қимматбаҳо аёллар тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, савдо дўконига кириш йўлагида ўрнатилган кузатув камераси ёзувлари текшириб кўрилганида, ўғирлик содир бўлган вақтда савдо дўконидан уч нафар аёл бир вақтда чиқиб кетганлиги ва улардан бирининг қўлида кийимга ўралган нарса борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 19 ёшли Х.Д., 28 Н.Ш. ва 52 ёшли О.Р. лар (барчаси аёллар) содир этганликлари аниқланиб, улардан талон-торож қилинган тақинчоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят содир этган шахслар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Тилла тақинчоқлар эгасига тўлиқ қайтариб берилган. Х,озирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1