АсосийDunyo

Қозоғистонда икки бола “Кавасаки синдроми”дан вафот этди

'Қозоғистонда икки бола “Кавасаки синдроми”дан вафот этди'ning rasmi

Бу ҳақда platforma.uz  Tengrinews.kzга таяниб хабар берди. 

“Бизда ҳозиргача шундай касаллик билан 41 бола рўйхатга олинган. Улардан 37 нафари тузалиб чиқди, икки нафари ҳаётдан кўз юмди. Уларда сурункали касаллик бор эди. Бошқа органлардаги хасталик туфайли ушбу болаларни сақлаб қолишнинг имкони бўлмади ”, дейди Педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий маркази раҳбари Риза Боранбаева.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур синдром Қозоғистон учун ҳам янги касалликдир. Айрим болаларда у коронавирус билан оғригандан кейин тахминан икки-олти ҳафта ичида қайд этилади.

    Бошқа янгиликлар