Испанияда иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи поезднинг тўқнашиши оқибатида 64 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса натижасида яна 80 га яқин йўловчи жароҳатланган, уларнинг 50 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди.
Кастилия-Ла-Манча минтақавий маъмурияти маълумотларига кўра, поездлар тўқнашуви кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган. Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда қолмоқда.
Ҳодиса гувоҳларидан бири, 54 ёшли Хесус Херонимо "El País" нашрига воқеа қандай содир бўлганини сўзлаб берди.
"Мен ноутбукда ишлаб ўтирган эдим. Тўсатдан жуда кучли силкинишни ҳис қилдим ва олдимдаги ўриндиққа урилдим. Одамлар вагондан чиқиб кета бошлади. Биз поезд издан чиқиб кетди, деб ўйладик", деди у.
Айни вақтда фожиа сабаблари аниқланмоқда. Текширув доирасида инсон омили билан боғлиқ хатолик эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса худди шу йўналишда ва ўша операторлар иштирокида 46 кишининг умрига зомин бўлган темир йўл ҳалокатидан атиги тўққиз ой ўтиб содир бўлган.






