АсосийJamiyat

Туман, шамол, қор... Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

'Туман, шамол, қор... Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Узгидромет марказининг хабарига кўра,  дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, кучсиз шамол эсади. 

Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари тоғли туманларида 2-3 октябрда айрим жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга ўтиши мумкин.

3 октябрда эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.

Ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечаси 5-10 даража, кундузи 22-25 даража атрофида сақланиб туради. 

    Бошқа янгиликлар