АсосийDunyo

Россиядан 24 мамлакатга парвозлар учун рухсат берилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

'Россиядан 24 мамлакатга парвозлар учун рухсат берилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор'ning rasmi

Россия авиакомпанияларига дунёнинг 24 та мамлакатига мунтазам парвозларга рухсат берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали орқали хабар бермоқда.


Жумладан, авиакомпаниялар учун Беларусь, Буюк Британия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив ороллари, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Туркия ва Танзания очиқ мамлакатлар ҳисобланади.

Озарбайжон, Aрманистон, Германия, Греция, Исроил, Испания, Италия, Кипр, Хитой, Малта, Нидерландия, Саудия Aрабистони, Туркманистон, Чехия, Ўзбекистон эса парвозга рухсат берилган ёпиқ мамлакатлар рўйхатига киритилган.

    Бошқа янгиликлар