1

ЖССТ дунё аҳолисининг ўндан бири коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини маълум қилди

ДУНЁ 06.10.2020, 18:09
ЖССТ дунё аҳолисининг ўндан бири коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини маълум қилди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбари Майкл Раяннинг айтишича, ”энг яхши ҳисоб-китоблар” дунё аҳолисининг ўндан бири коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

Раян 5 октябрь куни ЖССТнинг CОVID-19 қарши кураш бўйича олиб броган мажлисида нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, коронавирус статистикаси қишлоқ ва шаҳарлар ҳамда турли касб эгалари бўйича фарқланади. Лекин, бу охир-оқибатда дунё аҳолисининг катта қисми хавф остида қолаётганини англатади.

Ҳозирда дунёда 7.6 миллиард аҳоли борлиги инобатга олинса, ЖССТ тахминан 760 миллион кишининг CОVID-19 ни юқтириб олганини айтмоқда.Бу эса Жон Ҳопкинс университети ва ЖССТнинг ўзи олиб бораётган расмий статистикадан анча баланд рақамлар ҳисобланади. Бу икки статистикада ҳозиргача дунё бўйича 35 миллиондан кўпроқ одам коронавирусни юқтириб олгани қайд этилган.

Лекин, экспертлар давлатларнинг коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар бўйича олиб бораётган ҳисоб-китоблари ҳақиқий рақамлардан анча кам эканлигини бир неча ойлардан бери таъкидлаб келишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1