Коронавирус одам терисида грипп вирусига қараганда беш баравар узоқроқ фаоллигини сақлаб қолади, деб ёзади «Clinical Infectious Diseases» журнали. Киото префектураси университети олимлари томонидан яратилган модель одам терисида патогенларни хавфсиз клиник синовдан ўтказиш имконини беради. Тадқиқотчилар юқори нафас йўллари шиллиқ қавати ёки маданий муҳит билан аралашган SARS-CoV-2 ва A гриппи вируси (IAV) барқарорлигини таққослаб кўришди. Маълум бўлишича, иккала вирус ҳам темир, шиша ёки пластикдан кўра терида тезроқ фаоллигини йўқотаркан. Одам терисида SARS-CoV-2 вируси (коронавирус) — ўртача 9,04 соат, IAV вируси эса 1,82 соатгача фаоллигини сақлаб қолади. Тадқиқотчилар, шунингдек, дезинфекция одам терисидаги иккала вирус зарраларини ҳам бир хил бартараф этишини исботлашди. |
23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...06.09.2022, 09:07
Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...20.07.2022, 10:34
Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...