АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистондаги зилзила Андижонда ҳам сезилди

Маълум қилинишича, зилзила маҳаллий вақт билан соат 02:34 да қайд этилган.

'Қирғизистондаги зилзила Андижонда ҳам сезилди'ning rasmi

Бугун, 4 ноябрь куни Қирғизистонда магнитудаси 5,2 балл бўлган зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида ҳам сезилди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила маҳаллий вақт билан соат 02:34 да қайд этилган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 373 километр жануби-шарқда, 39,84 даража шимолий кенглик ва 73,21 даража шарқий узунлик координаталарида жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қуйидагича сезилган:

Андижон вилоятида — 2–3 балл (эпицентрдан 134 километр масофада).

    Бошқа янгиликлар