АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда 19 бош чорва молини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Қайд этилишича, ўғирланган чорва молларининг айримлари эгаларига қайтарилган.

'Сирдарёда 19 бош чорва молини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида фуқароларга тегишли 19 бош чорва молини ўғирлаб, сотиш орқали даромад орттириб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудида еттита ҳолатда жами 19 бош чорва молини ўғирлаган. Оқибатда жабрланувчиларга 145,5 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Сардоба тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур факт бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ўғирланган чорва молларининг айримлари эгаларига қайтарилган. Жабрланувчилардан бири тирикчилиги чорвачилик билан боғлиқ эканини айтиб, моллари топилгани учун ички ишлар ходимларига миннатдорлик билдирган.

    Бошқа янгиликлар