Жаҳон банки таҳлилчилари янги ҳисоботида минтақа мамлакатлари иқтисодиёти 2020 йил охирига келиб 1,7 фоизга қисқаришини таъкидлашди. Бу ҳақда Халқаро ва Жаҳон сиёсати, ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлил канали ёзмоқда.
Aйниқса, пасайиш ўтган йилги ўсиш суръатлари қарийб 4,9 фоизни ташкил этиши фонида сезиларли бўлади.
Йил охирига келиб Қозоғистонда иқтисодий пасайиш 2,5 фоиз, Қирғизистонда 5,5 фоиз даражасида кутилмоқда. Тожикистон ва Ўзбекистон кенг кўламли таназзулдан сақланишлари мумкин, аммо уларнинг ЯИМ ўсиш суръатлари ўртача даражада бўлади.






