2020 йил 9 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60450 (+108) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Эътиборли жиҳати, бугун: Тошкент шаҳрида 218 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Наманган вилоятида 28 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 57 330 (+354) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 2 622 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. |
09.10.2020 23:47
Бугун юртимизда 354 нафар бемор коронавирусдан соғайди
