Ушбу мавзудаги фикр мулоҳазаларини шифокор, фармацевт, блогер Абдулазизхон Акрамов ўзининг шахсий блогида ёзмоқда.
Рус канали ёзишича хозирги кунда Гамалеи вакцина марказида 1-1.5 миллард вакцинага заказ бор. Аммо муаммо шундаки бу вакцина учун идишни етказиб берувчи корхона йўқ.
Вакцина иккита флакондалигини хисобга олсак 1 миллард доза учун 2 миллард флакон керак. Хитойдан заказ қилиш учун эса хитой заказларни бир йилга тўлиқ банд қилган ёки вакцина учун флакон ишлаб чиқиш билан банд.
Эшагидан тўқими қиммат дегани шу бўлса керак.
Қани энди шунақа вазиятда Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги иницатива билан чиқсаю флакон заказини олса. Ўйлайманки бир иккита дори заводини 1 -2 хафтада перестройка қилса балки амаллар.






