Бундай воқеа Нидерландияда рўй берди, дея хабар қилди мазкур мамлакатнинг “BNO News” ахборот агентлиги. Бу ҳақда платформа ёзмоқда.
Айтилишича, саратон хасталигига чалинган 89 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмган. Июль ойида унда COVID-19 аниқланган ва ўша вақтда у даволаниб, инфекциядан халос бўлганди. Бироқ, икки ойдан кейин аёлга такроран коронавирус ташхиси қўйилди. COVID-19 қайд этилганидан кейинги саккизинчи кунда беморнинг аҳволи оғирлашди. Икки ҳафтадан сўнг эса у вафот этди.
Бугунги кунгача жаҳон бўйича коронавируснинг қайталаниши билан боғлиқ 23 та ҳолат аниқланган.






