АсосийDunyo

COVID-19: БАА Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

'COVID-19: БАА Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди'ning rasmi

Гуманитар юк таркибига сунъий нафас олдириш жиҳозлари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадида 7 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди.

“Дунё” АА хабарига кўра, гуманитар юк таркибига сунъий нафас олдириш жиҳозлари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар