Бу ҳақда хабар берган ИИВ маълумотига кўра, ранги - "нам асфальт", давлат рақами 01 В 457 ДБ бўлган автомобиль шу йилнинг 20 октябрида Миробод туманининг Фарғона йўли кўчасидан олиб қочилган.
Кузатув камералари жиноятда гумон қилинаётган шахсни видеога олган ва ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда.
Aгар гумон қилинувчининг шахси ёки автомашинанинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги телефонлар орқали хабар беринг: +998988123000, +998911370002 (Телеграм), +998983388717 ёки 102.