АсосийDunyo

Янги йилни нишонлаш тадбирлари бекор қилинди

'Янги йилни нишонлаш тадбирлари бекор қилинди'ning rasmi

Польша пойтахтида коронавирус эпидемияси туфайли Янги йилни нишонлаш билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда шаҳар мерияси хабарига таяниб Zamon хабар берди.

“Aҳолининг соғлиғи – бу энг муҳими”, деди шаҳар маъмуриятининг матбуот котиби ва келгуси йилда йўқолган вақт ўрнини қоплаш мумкинлигига умид билдирди. Шу билан бирга, байрамдан тежалган маблағлар пойтахт бюджетида қолиши таъкидланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Польшада COVID-19 инфекциясининг 183 мингдан ортиқ ҳолатлари қайд этилган, шундан 94 мингдан ортиғи беморларнинг соғайиши ва 3614 нафари ўлим билан тугаган. Касаллик даражаси бўйича мамлакат Европада ўнинчи, дунёда 29-ўринни эгаллаган.

    Бошқа янгиликлар