1

Машҳур ўзбек хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 23.10.2020, 09:25
Машҳур ўзбек хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бир муддат аввал таниқли эстрада хонандаси Самарқанддаги лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган, вояга етмаган қизнинг номусига теккани ҳақида хабар қилинган эди. Шундан сўнг, Бош прокуратура ҳолат юзасидан қайта текширув тайинланганини маълум қилган эди. 

Қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Буни жабрланувчининг яқинлари ва ички ишлар идораларидаги манба тасдиқлади, деб ёзди Kun.uz.

Дастлабки тергов ҳаракатларини Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бошқармаси олиб бораётгани айтилмоқда.

«Вазиятни прокуратура назоратга олгач, Каттақўрғон туманига бориб, ҳодиса содир бўлган уй ИИБ вакиллари ҳамроҳлигида ўрганилди. 10 октябрь куни жиноят иши қўзғатилди. Шундан сўнг терговга чақиришди. Терговга Ж.У. ҳам чақирилганди, аммо ўша воқеа содир бўлган кунда хонанданинг ёнида турган икки шериги келди, холос.

Истардикки, бу сафар тергов бир томонлама бўлиб қолмайди, холислик таъминланади», – дейди қизнинг отаси.

Вилоят ИИБ:

«Ҳақиқатан ҳам қиз ўша куни ўзини зўрлангани ҳақида айтмоқда. Зўрлаш ва номусга тегиш аломатлари бўлгани сабабли жорий йилнинг 10 октябрида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Инсон шаъни ва қадр-қиммати билан боғлиқ бўлгани сабабли терговнинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмайди. Тергов якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – деган вилоят ИИБ расмийси.

Ижтимоий тармоқларда ушбу хонанда Жасур Умиров экани ҳақида кўплаб тахминлар пайдо бўлган. Шундан сўнг хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда ёзди:

“Айбим бир столда шунақа бузуқлар билан ўтириб қолганиим. Тухмат балосини энди кўрдим”, – дея ўзининг вазиятга алоқадорлигига ишора қилиб изоҳ қолдирган хонанда.

Хонанда Жасур Умиров вояга етмаган қизни зўрлашга алоқаси бор ёки йўқлиги бўйича изоҳ берди

Маълумот учун: жиноят кодексининг 118-моддасига кўра, номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, содир этилган жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 3 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1