1

Украина Президентининг ўзбекистонлик қиёфадоши сериалда суратга тушмоқда

МАДАНИЯТ 24.10.2020, 21:35
Украина Президентининг ўзбекистонлик қиёфадоши сериалда суратга тушмоқда

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Умид Исабоев Россияда 12 қисмли “Зе” сериалида суратга тушмоқда. Сериалнинг қисмларидан бирини Наманганда тасвирга тушириш ҳам кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Умид Исабоевнинг айтишича, у “Мосфильм” билан уч йиллик шартнома тузган. 

"Бундан оладиган гонорарни юртимизда туризмни ривожлантиришга, ўзим туғилиб ўсган Чортоқ ва Алихон қишлоғи инфратузилмасини яхшилаш, йирик ишлаб чиқариш корхоналарини очишга сарфлайман. Мақсадим Наманган донғини дунёга таратиш, – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йиллардан буён Россия Федерациясида авточилангарлик билан шуғулланиб келаётган наманганлик Умид Исабоев Москва метроларида тушган сурати ижтимоий тармоқларда тарқалгач, машҳур бўлиб кетганди. Бунга сабаб унинг Украина Президенти Владимир Зеленскийга ўхшаб кетиши эди. Шундан сўнг уни Россия ва украиналик журналистлар учрашув ва интерьвюларга чақира бошлашди. Ҳамюртимиз ҳақида кўплаб кўрсатув, эшиттиришлар, мақолалар ёзилди. Эндиликда кино саноати мутахассислари назарига ҳам тушди.

"Даракчи" газетаси ҳам ҳамюртимиз билан суҳбат уюштирганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1