1

Таиланд пойтахтида норозилик намойишлари давом этмоқда

ДУНЁ 26.10.2020, 22:51
Таиланд пойтахтида норозилик намойишлари давом этмоқда

Таиланд пойтахтида бир неча кунлик жимликдан сўнг ҳукуматга қарши намойишлар яна авж олди. Бу ҳақда манбалар асосида ria.ru хабар берди.

 Намойишларда минглаб одамлар, турли гуруҳ вакиллари иштирок этмоқда. Кишилар мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилишмоқда. Халқ Конституцияга ўзгартиришлар киритилишини, Бош вазирнинг истеъфосини талаб этиб намойишга чиққан. Минглаб одамлар йўлларни тўсиб норозилик билдиряпти. Бундай воқеалар 16 октябрда ҳам бўлиб ўтган эди.

Бу фавқулодда ҳолат эълон қилинишига сабаб бўлди. Бангкокда намойишлар сабабли жорий қилинган фавқулодда ҳолат яна 30 кун давом этиши айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1