1

Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида аҳоли томонидан норозилик уюштирилди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 08:25
Теглар: Видео
Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида аҳоли томонидан норозилик уюштирилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида фуқаролар билан юзага келган тартибсизликлар акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада фуқаролар ўзларининг шахсий мурожаатлари билан вилоят ҳокимлиги биноси олдига норасмий манбаларга ишонган ҳолда, вилоят ҳокими қабули ўтказилаётганини айтиб, ушбу қабулда иштирок этиш мақсадида келганликлари маълум бўлди. Ушбу фуқаролар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги учун тартибсизлик юзага келган. 

Шу куннинг ўзида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев бошчилигида барча ўринбосарлар томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди. Шунингдек, ушбу фуқароларга вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунида ўтказилиши тушунтирилди.  

Маълумот учун: Мурожаат билан келган аҳолининг мурожаатлари рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш мақсадида тегишлилиги юзасидан мутасадди ташкилотларга юборилди ва назоратга олинди", дейилади расмий муносабатда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1