2020 йил 28 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 200 (+59) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 9 нафари Бухоро вилоятида, 50 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 9 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 29 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Сурхондарё вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Тошкент вилоятида 86 нафар, Тошкент шаҳрида 74 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 63 446 (+281) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда 2 196 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. |
28.10.2020 23:09
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар 66 минг нафардан ошди
