1

2016 йилда энг ёмон иқтисодли мамлакатлар рўйҳати эълон қилинди

ДУНЁ 11.01.2016, 21:59
2016 йилда энг ёмон иқтисодли мамлакатлар рўйҳати эълон қилинди

Дунёнинг энг ёмон иқтисодий кўрсаткичли мамлакатлари рўйҳатида тўртинчи ўринни Россия ва Эквадор эгаллади.

Мазкур рўйҳат Bloomberg томонидан экспертлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида тузилди. Россия ЯИМ йил якунларига кўра ярим фоизга тушади.

Бундан ҳам ёмон кўрсаткичлар Венесуэлада (3,3 фоиз тушиш), Бразилия (2,5 фоиз) ва Грецияда (1,8 фоиз) кутилмоқда. Ўнликка кирган қолган мамлакатлар (Аргентина, Япония, Хорватия, Финляндия ва Швейцария) 2016 йилда ижобий ўсишни кўрсатади, аммо унинг суратлари паст бўлади.

Энг яхши натижани Ҳидистон кўрсатиши кутилмоқда (ўсиш 7,4 фоиз). Хитой секинроқ ривожланади ва 6,5 фоиз кўрсаткични қайд этади.

Энг тез ривожланаётган мамлакатлар Осиёда бўлиши кутилмоқда. Ҳиндистон ва Хитойдан ташқари рўйҳатдан Шри-Ланка, Бангладеш ва Вьетнам жой олди. Европа мамлакатлари орасида юқори суратлар Руминия (3,8 фоиз) ва Польшада (3,5 фоиз) бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1