Коронавирусга чалинган одам тузли овқатларни истеъмол қилса бўладими? Кунлик меъёр қанча? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди. — Тузли овқат маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилса бўлади, агар жуда ҳам шўр бўлмаса. ЖССТнинг кундалик истеъмол қилиниши керак бўлган туз миқдорини кунига 5 граммдан ошмаслиги керак деб белгилайди. Агарда сурункали равишда бу меъёрдан ортиқча туз истеъмол қилинса, инсон организмида юрак-қон томир касалликлари, айниқса қон босимининг кўтарилишига таъсир қилиши мумкин деб баҳолайди. Бугунги кунда эса, коронавирус касаллиги қон босими юқори бўлган ёки юрак қон-томир касалликларига мойиллиги бўлган шахсларда оғирроқ кечаётгани олимлар ва шифокорлар томонидан таъкидланиб келинмоқда. Шунинг учун, ортиқча истеъмол қилинган туз ва уни сурункали равишда истеъмол қилинишига ўтилиши коронавирус касаллигини оғирроқ кечувига сабаб бўлиши мумкин. Овқатланиш борасида, янги маҳсулотлардан тайёрланган овқатлар доим организмга шифо сифатида таъсир қилади. Ха, бу ўринда уни тайёрлаш ва сақлаш қоидаларига ҳам риоя қилсангиз, организмингизни соғлом бўлишини таъминлайсиз ва иммун тизимини мустаҳкамлайсиз. |
23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...06.09.2022, 09:07
Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...20.07.2022, 10:34
Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...