1

40 минг АҚШ доллари пора олган жамият раҳбари қўлга тушди

ЖИНОЯТ 29.10.2020, 21:34
40 минг АҚШ доллари пора олган жамият раҳбари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси ва давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ер савдоси билан боғлиқ яна бир жиноий ҳаракатга чек қўйилди.

Урганч туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари шу туманда яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, жамиятга чорвачилик учун ажратилган ер майдонидан 3 гектарини Урганч тумани ҳокимлиги захирасига қайтариб, унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилади.

Жамият раҳбари иш тез ва муаммосиз хал бўлиши эвазига фуқародан нақт 40 минг АҚШ долларини талаб қилади.

Ўз ҳақ ҳуқуқини яхши билган урганчлик фуқаро ушбу фирибгарлик ҳолати юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилади. Унга асосан ўтказилган тезкор тадбирда жамият раҳбари фуқародан 3 гектар ер майдони эвазига талаб қилган 40 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жамият раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энди бир савол ўйлантиради. Наҳотки, фуқаролар ер майдони ажратишда ёки уй-жой қилишда қонунни четлаб ўтиб, тинч ҳаётини жиноят манзилига алмаштирса. Ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб қинғир йўл билан нотўғри манзил сари отганланган ушбу фукаро эндиликда қонун олдида жавоб беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1