АсосийЖИНОЯТ

Сирдарёда 1,1 млрд сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

'Сирдарёда 1,1 млрд сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида фуқарога тегишли корхона электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати маълум қилди.

Назорат тадбири давомида Т.Э.га тегишли корхонанинг электр қурилмалари белгиланган тартибни бузган ҳолда тармоққа улангани маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 145 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар